Ўзбекистон банклари энди доллар сотмайди


Generating download link, please wait


Downloadable link generated


Published: 1204 days
Ўзбекистондаги банклар хорижда учинчи шахслар орқали конверсион карталаридан пул ечтириб олган мижозларига валюта сотишни тўхтатди.

Ўзбекистон Миллий банкининг Озодлик суҳбатлашган мулозимига кўра, конверсион картасига валюта туширишни сўраган мижозлар паспортидаги шу давлатга чиққанини тасдиқловчи муҳрни кўрсатиши лозим:

- Агар мижоз Ўзбекистондан чиқмаган, лекин картасидан қайсидир чет давлатда, айтайлик Бирлашган Араб Амирлиги ёки Туркияда пул ечиб олинган бўлса, банк унга валюта сотишни тўхтатади ва у автоматик равишда банкнинг қора рўйхатига тушади, - деди Миллий банк мулозими.

Ўзбекистонда валютани эркин сотиб олиш имкони бўлмагани боис, хорижга сафар қилаётган фуқаролар тижорат банкларида банк тўлов карталарини очиб, 2000 АҚШ долларигача миқдорда нақдсиз валюта сотиб олиш имконига эга.

Янги талаб¸ банк мулозимига кўра¸ тужжорлар тарафидан суиистеъмол қилиниши олдини олиш учун жорий қилинган:

- Ҳозир жуда кўп суиистеъмолчиликлар бўлaяпти. Чет элга кетaяпман деб картасига пул туширади, лекин кетмайди, учинчи шахслар орқали картасини хорижда нақдлаштиради ва давлат курсида олган валютани Ўзбекистон “қора бозор“да икки баравар қилиб сотади. Шундай суистемолликлар олдини олиш учун қилинаяпти бу, - деди Ўзбекистон Миллий банкининг Озодлик суҳбатлашган мулозими.


Share:


comment  Comments